Жаҳонгир Ортиқхўжаевнинг таҳдидлар янграган аудиоси бўйича Тошкент шаҳри ҳокимлигида ҳам ишчи гуруҳ тузилди

Жаҳонгир Ортиқхўжаевнинг таҳдидлар янграган аудиоси бўйича Тошкент шаҳри ҳокимлигида ҳам ишчи гуруҳ тузилди

Тошкент шаҳри ҳокимлиги матбуот хизмати ҳам телеграмдаги саҳифасида ҳам ушбу иш бўйича ўрганиш ишлари бошланганини маълум қилган.

«Жорий йилнинг 16 – ноябрь куни ОАВ ва ижтимоий тармоқларда гўёки Тошкент шаҳри ҳокими Жаҳонгир Ортиқхўжаев овози сифатида тарқатилган аудиоёзув жамоатчиликнинг муҳокамасига сабаб бўлмоқда.

Ҳозирда ушбу масалага ойдинлик киритиш ва ҳар томонлама ўрганиш мақсадида мутасадди идоралар вакилларидан иборат ишчи гуруҳ тузилган.

Ўрганиш натижалари бўйича қўшимча маълумот берилади», дейилади ҳокимлик хабарида.

16 ноябрь куни ижтимоий тармоқларда Тошкент шаҳар ҳокими Жаҳонгир Ортиқхўжаевнинг журналистларни йўқ қилиш таҳдиди акс этган аудиоёзуви тарқалди.

 

 


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!