Жаҳон футбол юлдузлари ва жаҳон чемпионлари Ўзбекистонда! Улар билан учрашишни истайсизми?
Юртимизда 30 июнь Ёшлар куни муносабати билан, жорий йилнинг 29 июнь куни машҳур футбол юлдузлари Ўзбекистонга ташриф буюришади.
Улар:
Дида (Жесус Силва) - дарвозабон, Бразилия терма жамоасининг собиқ аъзоси, жаҳон чемпиони, икки карра Милан клуби билан УЕФА Чемпионлар Лигаси ғолиби.
Кристиан Пануччи - Италия терма жамоасининг собиқ ҳимоячиси, Реал Мадрид ва Милан жамоалари билан икки марта УЕФА Чемпионлар Лигаси ғолиби.
Кристиан Заккардо - Италия терма жамоасининг собиқ аъзоси, ўнг қанот ҳимоячиси, жаҳон ва Бундеслига чемпиони.
Сержиньо (Сержио Клаудио дос Сантос) - Бразилия терма жамоасининг собиқ аъзоси, ярим ҳимоячи, жаҳон чемпиони, икки карра Милан клуби билан УЕФА Чемпионлар Лигаси ғолиби.
29 июнь соат 15:00 да Ёшлар ижод саройида бўладиган учрашувда футбол тарихи, бугуни ва келажак истиқболлари, юртимизда соҳадаги ислоҳотлар ҳамда спортчиларимизнинг муваффақиятлари ҳақида суҳбатлашамиз.
Футбол афсоналари билан унутилмас куннинг бир қисми бўлиш имкониятини қўлдан бой берманг!
Мурожаат учун ушбу ҳавола орқали ўтинг.👇🏻
https://gyf2024.uz/
@yoshlaruchrashuvibot
ёки тўлиқ исм-шарифингизни қуйидаги электрон почта манзилига юборинг:
📧 gyf2024@yoshlar.gov.uz