Измирда зилзиладан кейинги қидирув-қутқарув ишлари якунига етди

Измирда зилзиладан кейинги қидирув-қутқарув ишлари якунига етди

30 октябрь куни Туркия ғарбидаги Измир провинциясида содир бўлган 6,6 баллик зилзила оқибатида вайрон бўлган биноларда қидирув-қутқарув ишлари якунига етди. Бу ҳақда TRT телеканали мамлакат Офат ва фавқулодда ҳолатларни бошқариш вазирлиги (AFAD) раҳбари Меҳмет Гуллуўғлига таяниб хабар қилди.

Зилзиладан сўнг 17 та бино вайрон бўлган. Таъкидланишича, вайроналарни оғир техника ёрдамида тозалаш ишлари бошланди.

Сўнгги маълумотларга кўра, зилзила оқибатида 114 киши ҳалок бўлди, 1035 киши жабрланди, улардан 137 нафари шифохоналарда даволанмоқда.

107 киши вайроналар остидан қутқариб олинди.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!