Истанбулдан қайтган фуқаро тиллаларни ғайритабиий тарзда яширгани фош бўлди

Истанбулдан қайтган фуқаро тиллаларни ғайритабиий тарзда яширгани фош бўлди

Бугун, 10 июль куни тахминан соат 09:30 ларда «Истанбул-Тошкент» йўналишидаги 368-сонли рейсда учиб келган ва «яшил» йўлак орқали ҳаракатланган йўловчи, Ўзбекистон Республикаси фуқароси Ҳ.С.нинг ўзини тутиши божхона ходимларини сергакликка тортди.

Фуқаронинг тегишли юклари божхона кўригидан ўтказилганида унинг 1 дона қора рангли қўл сумкаси ичида белгиланган тартибда божхона назоратига тақдим этилмаган, ўғзаки сўровда маълум қилинмаган, жисмоний шахлар томонидан товарларни божсиз олиб кириш меъёридан ортиқча умумий оғирлиги тахминан 15 грамм бўлган оқ рангли металлдан ясалган, оқ рангли тошлар билан безатилган заргарлик буюмлари ва йўловчи қўлида ушлаб турган полиетилен пакет билан ўралган антиперспирант ичига беркитилган умумий оғирлиги тахминан 61 грамм бўлган сариқ рангли металлдан ясалган заргарлик буюмлари борлиги аниқланди.

Аниқланган заргарлик буюмаларининг муқобил манбаларда белгиланган қийматига асосан тахминий нархи 58 565 000 (эллик саккиз миллион беш юз олтмиш беш минг) сўмни ташкил этмоқда.

Ҳозирда ҳолат юзасидан суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!