Исроилнинг Ғазога ҳужуми қурбонлари сони 39 583 кишига етди

Исроилнинг Ғазога ҳужуми қурбонлари сони 39 583 кишига етди

Ғазодаги Фаластин Соғлиқни сақлаш вазирлигидан берилган баёнотда, Исроилнинг Ғазо секторига 303 кундан бери тўхтовсиз давом этган ҳужумлари ҳақида маълумот берилди.

Баёнотда, Исроил қўшини, Ғазонинг турли ҳудудларида уюштирган ҳужумларда охирги 24 соат ичида 2 марта қатлиом уюштиргани, бу ҳужумларда 33 Фаластинлик ҳалок бўлган, 118 Фаластинлик яраланган.

Бу маълумотларга кўра, Исроилнинг Ғазо секторига уюштирган ҳужумларида 7 октабрдан бери ҳалок бўлганлар сони 39 минг 583 нафарга, яраланганлар сони эса 91 минг 398 нафарга етган.

Хабарда, шунингдек, ҳалок бўлганларнинг жасадлари ҳали ҳам вайроналар остида ва йўл четларида қолаётгани, Исроил кучлари келтириб чиқарган тўсиқлар туфайли тиббий гуруҳлар ва фуқаролик мудофаа ходимларининг жасадларга етиб бора олмаганига урғу берилган.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!