Исроилнинг Ғазодаги мактабга ҳужуми камида 30 кишининг ўлимига сабаб бўлди

Исроилнинг Ғазодаги мактабга ҳужуми камида 30 кишининг ўлимига сабаб бўлди

Исроил ҳарбийлари Ғазодаги мактабга 27 июль куни уюштирган ҳужум оқибатида камида 30 нафар фаластинлик ҳалок бўлди. Бу ҳақда CNN нашри хабар берди.

Ғазо Соғлиқни сақлаш вазирлиги ва фуқаролик мудофааси ташкилотлари ҳужумни тасдиқлаган. Ҳарбийлар ҳеч қандай огоҳлантиришсиз ҳужумга ўтгани учун тинч аҳоли орасида кўплаб қурбонлар бўлгани маълум қилинган.

Исроил ҳужуми Ғазо шаҳридан жанубдаги Дайр-ал-Балаҳ ҳудудида рўй берган. Дастлаб ҳарбий самолётлар, сўнгра қуруқлик бўлинмалари мактаб ҳудудига бомбалар улоқтирган.

Ҳужум оқибатида камида 30 киши ҳалок бўлгани тасдиқланган. Яна 100 дан ортиқ фаластинлик асосан ўрта ва оғир даражадаги жароҳат билан касалхоналарга олиб кетилган.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!