Исроил қўшинлари Ғазо сектори марказидаги Дайр ал-Бала шаҳри яқинидаги мактабга зарба берди

Исроил қўшинлари Ғазо сектори марказидаги Дайр ал-Бала шаҳри яқинидаги мактабга зарба берди

ҲАМАС назоратидаги Ғазо Соғлиқни сақлаш вазирлиги хабарига кўра, ҳужум оқибатида камида 30 фаластинлик ҳалок бўлган, 100 дан ортиқ киши яраланган.

ЦАХАЛ ушбу мактабда ҲАМАС қўмондонлик ва назорат маркази ташкил этилганини даъво қилмоқда. Исроил ҳарбийларига кўра, ҲАМАС жангарилари ушбу бинодан ҳужумларни режалаштириш ва қурол сақлаш жой исифатида фойдаланган.

Ғазо Соғлиқни сақлаш вазирлигининг маълум қилишича, қурбонлар тинч аҳоли, аксарияти болалардир. Ғазо Соғлиқни сақлаш вазирлигига кўра, Исроилнинг Ғазога ҳарбий юриши бошланганидан бери 39 мингдан ортиқ фаластинлик ҳалок бўлган.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!