Исроил олов ичра: Ҳизбуллоҳ Исроилга ҳужум қилмоқда. АҚШ ёрдамга шошди

Исроил олов ичра: Ҳизбуллоҳ Исроилга ҳужум қилмоқда. АҚШ ёрдамга шошди

Янги олинган маълумотларга кўра, кеча тунда Ҳизбуллоҳ армияси Исроил ҳудудига 80 дан ортиқ ракета зарбалари берган. Ўз навбатида, жавоб зарбалари сифатида ЦАХАЛ Ливандаги ҳужум қурилмаларини уришга ҳаракат қилмоқда.

Қайд этилишича, Исроил армияси Ғазо секторига ҳам кучли ҳужумлар уюштирмоқда.

Айни пайтда Америка армияси ходимларининг Яқин Шарқдаги базаларга сафарбар қилиниши фонида АҚШ Марказий қўмондонлиги раҳбари Майкл Курилла АҚШнинг Баҳрайндаги 5-флоти штабига етиб келди.

АҚШ ҳарбий-денгиз кучлари Яқин Шарққа USS Teodor Ruzvelt авиаташувчи кемаси етиб келганини расман эълон қилди.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!