Исроил мудофаа кучлари Эроннинг зарбасига қандай жавоб бериш масаласини ҳал қилган

Исроил мудофаа кучлари Эроннинг зарбасига қандай жавоб бериш масаласини ҳал қилган

Исроил мудофаа кучлари Эроннинг зарбасига қандай жавоб бериш масаласини ҳал қилган, бироқ ҳужум санаси ҳақида ҳали бир қарорга келингани йўқ. Бу ҳақда The Jerusalem Post хабар берди.

Нашрнинг манбаларига таяниб ёзишича, жавоб чоралари Эрон ядровий иншоотларига зарба беришдан тортиб, дронлар ёки баллистик ракеталар ёрдамида ҳужум уюштиришгача вариантларни ўз ичига олади. Шунингдек, Эронга қарши киберҳужумлар ва "Ислом инқилоби қўриқчилари корпуси"га қарши санкциялар шаклидаги жавоб чоралари ҳам кўриб чиқилмоқда.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!