Биринчи ўрта вазн (69,9 кг.гача)да амалдаги WBA чемпиони Исроил Мадримов дунёнинг кучли уч нафар боксчисини санаб берди.
"Уларнинг деярли ҳаммаси ҳам бир хилда, уччаласи ҳам мутлақ жаҳон чемпиони бўла олган. Иноуэ, Кроуфорд, Усик — мен учун шу уч боксчи дунёнинг Топ-3 рўйхатига киради. Улар жангдан-жангга ўзгариб боради. Шунингдек, Бивол ҳам бор. Уни ҳам эсдан чиқармаслик керак", — дея "БоксТВ" YouTube-каналига интервью берган Мадримов.
Маълумот учун, Исроид Мадримов санаб ўтган боксчиларнинг бари икки вазн тоифасида мутлақ жаҳон чемпионлари ҳисобланади. Иноуэ енгил (53,5 кг) ва иккинчи енгил вазн (55,3 кг) тоифаларидаги чемпионлик камарларини ўз қўлида бирлаштирди. Кроуфорд – биринчи яримўрта (63,5 кг) ва яримўрта (66,7 кг), Усик – биринчи оғир (90,7 кг) ҳамда супероғир вазн тоифаларида мутлақ жаҳон чемпиони.
Шимолий Корея армияси аскарлари Украина фронтига жўнаб кетиш арафасида Россия ҳудудида машғулотлар ўтказмоқда. Интернетда кореялик ҳарбийлар акс этган видео пайдо бўлди.
Жорий нам ҳаво оқимлари 14 октябрь кундуз куни республиканинг катта қисмида, тунда ва 15 октябрь кундуз куни водийда ҳам 'яхшигина' тинимсиз ёмғир ёғдириши мумкин экан.
Бундан тўрт кун олдин, яъни 2024 йил 23 сентябр куни Вазирлар Маҳкамасининг “Давлат пенсия таъминоти тизимини ислоҳ қилиш концепциясини ишлаб чиқиш бўйича ташкилий чора-тадбирлар тўғрисида”ги 600-сонли қарори қабул қилинди.
Путин 2022 йил февралида Украинага қарши уруш бошлаганидан буён мезбонлик қилган энг йирик халқаро форум бўлган Қозондаги БРИКС саммитининг якуний кунида сўзлади.
Вячеслав Володин саммитда муҳим қарорлар қабул қилинаётганини, унинг иштирокчилари доираси эса БРИКСнинг глобал миқёсдаги нуфузидан далолат беришини қайд этди.
Аввалроқ анклав шимолидаги Жабалия қочқинлар лагерида кучли отишма содир этилгани, 30 дан ортиқ фаластинлик Исроил зарбалари қурбони бўлгани хабар қилинганди.
Сунъий интеллект соҳасидаги этика бўйича тадқиқотлар ва ишланмаларни қўллаб-қувватлашга қаратилган Беруний номидаги ЮНEСКО–Ўзбекистон халқаро мукофоти таъсис этилди.
Анқарада содир этилган теракт оқибатида 4 киши ҳалок бўлди, яна 14 киши яраланди. Бу ҳақда Туркия президенти Ражаб Эрдўғон маълум қилди , деб ёзади «Интерфакс» .