Испаниядаги ЖЧда ёш боксчиларимиз умумжамоа ҳисобида биринчи бўлди

Испаниядаги ЖЧда ёш боксчиларимиз умумжамоа ҳисобида биринчи бўлди

Испанияда бокс бўйича ёшлар ўртасидаги жаҳон чемпионати якунига етди. Унда иштирок этган Ўзбекистон жамоаси умумжамоа ҳисобида биринчи бўлди, дея хабар берди Миллий олимпия қўмитаси.

Ўзбекистон ёшлар терма жамоаси 5 та олтин, 3 та кумуш ва 2 та бронза медалини қўлга киритишга муваффақ бўлди.

“Бу натижани ҳеч бир жамоа янгилай олмади ва ёшларимиз чемпионатни умумжамоа ҳисобида биринчи ўринда якунлашди”, - дейилади хабарда.

Ғолиб ва совриндорлар:

Олтин медал:

-48 кг: Гулсевар Ғаниева

-57 кг: Бахтиёр Асадов

-67 кг: Жавоҳир Умматалиев

-71 кг: Фазлиддин Эркинбоев

-75 кг: Тўрабек Ҳабибуллаев

Кумуш медал:

-80 кг: Раҳматилло Бойматов

-70 кг: Азиза Зокирова

-81 кг: Олтиной Сотимбоева

Бронза медал:

-54 кг: Хўжаназар Нортожиев

-75 кг: Саҳобат Ҳусанова

Эслатиб ўтамиз, 25 ноябрь куни Гулсевар Ғаниева (-48 кг) ҳамда Бахтиёр Асадов (-54 кг) ўз жангларини муваффақиятли ўтказиб, олтин медални қўлга киритишганди. Кеча эса, Жавоҳир Умматалиев, Фазлиддин Эркинбоев ва Тўрабек Ҳабибуллаев жамоа ҳисобига яна 3 та олтин медални қўшиб қўйди.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!