Иқтисодий судларнинг 2019 йилнинг 9 ойи давомидаги фаолияти ҳақида ахборот

Иқтисодий судларнинг 2019 йилнинг 9 ойи давомидаги фаолияти ҳақида ахборот

2019 йилнинг тўққиз ойи мобайнида иқтисодий судлар томонидан 140 050 та иш кўриб чиқилиб, ҳал этилди. Шунда даъвогарлар фойдасига 8,9 трлн. сўм ундириш ҳақида суд қарорлари қабул қилинган. Кўрилган ишлар сони ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 56,7 фоизга камайган.

Ўтган даврда энг кўп иқтисодий ишлар Тошкент шаҳар, Сурхондарё, Қашқадарё, Жиззах ва Андижон вилоятлари иқтисодий судлари томонидан кўриб, ҳал этилган.

Тарафларга қулайликлар яратиш ҳамда суд таъсирчанлигини ошириш мақсадида низо тартибида кўрилган ишларнинг салмоқли қисми, яъни 89 807 таси бевосита жойларда, яъни сайёр суд мажлисларида кўриб чиқилган.

Иқтисодий судлар томонидан ҳал этилган ишларнинг 2 637 таси видеоконференцалоқа режимида кўриб чиқилган бўлиб, натижада тарафларнинг 1,8 млрд. сўмдан зиёд маблағлари тежаб қолинди.

Кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик субъектларини ҳуқуқий ҳимоя қилишга оид 22 674 та иқтисодий иш кўриб чиқилди ҳамда улар фойдасига 970,7 млрд. сўм миқдорида маблағ ундириб берилди.

Ҳисобот даврида иқтисодий судларда кўрилган ишларнинг асосий қисмини контрактация, маҳсулот етказиб бериш, кредит, коммунал ва ҳақ эвазига хизмат кўрсатиш шартномаларидан келиб чиқадиган низолар бўйича ишлар ташкил этди.

Бундан ташқари, Ўзбекистон Республикаси Олий суди Иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъати томонидан назорат тартибида 500 та шикоят ва протестлар кўриб чиқилди. Қуйи судлар томонидан чиқарилган 256 та қарор бекор қилинди ва 92 та суд қарорлари ўзгартирилди.

 

 

Азиз Обидов,

Ўзбекистон Республикаси
Олий суди расмий вакили


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!