“Transfermarkt” портали Эрон ва Туркия миллий чемпионатида фаолият олиб бораётган футболчиларнинг трансфер нархлари янгиланганини эълон қилди.
Қувонарлиси, Эроннинг "Истиқлол" клуби ярим ҳимоячиси, ҳамюртимиз Жалолиддин Машариповнинг трансфер нархи 1,8 миллион евро этиб баҳоланди. Бу эса ўтган галги нархидан 100 минг еврога кўп. Ж.Машарипов бугунга қадар "Истиқлол" сафида 20 та ўйинда майдонга тушиб, 1 та гол урди ва 3 та голли узатмага муаллифлик қилди.
Туркия Суперлигасида қатнашаётган "Ризеспор" клуби ва Ўзбекистон миллий терма жамоаси ҳимоячиси Ҳусниддин Алиқуловнинг трансфер нархи 200 минг еврога ошди ва 1,7 миллион евро дея баҳоланди. Шуни таъкидлаб ўтиш лозимки, Ҳ.Алиқулов бу мавсумда "Ризеспор" сафида 15 та ўйин ўтказди ва 3 та гол урди.
UzAuto Motors 19 декабрь куни соат 10:00 да Chevrolet Cobalt автомобили учун контрактацияни очади. Компания аввал тузилган шартномалар бўйича тўлов вақтида амалга оширилмаган ҳажмларни қайта контрактацияга қўяди.
20-22 декабрь кунлари Ўзбекистон ҳудудига нам ва совуқ ҳаво массалари кириб келиши кутилмоқда. Баъзи жойларда ёғингарчилик (ёмғир, қор) кузатилади, тоғ олди ва тоғли ҳудудларда кучли бўлиши мумкин.
22 декабрь куни Тошкент шаҳридаги "Ҳумо арена" мажмуасида хоккей бўйича КХЛ доирасидаги "Динамо" Минск ва "Спартак" Москва жамоалари ўртасидаги ўйин ўтказилганди.
Европа Иттифоқи томонидан электромобилларга бож жорий этилишига қарамай, Хитой 2025 йилда жаҳон бозорида энг йирик автомобил етказиб берувчиси бўлиб қолади.
Нашрнинг ёзишича, янги тадқиқотлар шуни кўрсатдики, Буюк Британиянинг душманлари ҳарбий харажатларни кўпайтирмоқда, аммо Буюк Британия мудофаа учун ЯИМнинг 2,5 фоизини таъминлай олмаяпти.
Халқаро спорт тадқиқотлари маркази (CIES) турли позицияларда ўйновчи 21 ёшгача футболчилар орасида тадқиқот ўтказиб, энг яхши футболчилар рейтингини тузиб чиқди.
Какао ловиялари 2024 йилда Битcоин ва АҚШ фонд бозоридан олдин барча глобал активлар орасида энг кучли нарх ўсишини кўрсатиши мумкин, деб ёзади Интерфакс.