Халқаро спорт тадқиқотлари маркази (CIES Football Observatory) бутун дунё бўйича миллий лигалар ва терма жамоалар (миллий, U-23, U-21) учун 2024 йилда энг кўп ўйин ўтказган футболчилар рейтингини эълон қилди.
Ушбу рейтингга дунёнинг 66 та лигасидан энг кўп ўйин вақтига эга бўлган йигирма нафардан футболчи киритилди. Қувонарлиси, ушбу рейтингдан маҳоратли футболчиларимиз Аббосбек Файзуллаев ва Одилбек Ҳамробеков ўрин олди.
Аниқроқ айтадиган бўлсак, энг кўп ўйин ўтказиш бўйича ЦСКА клубининг ҳужумкор футболчиси Аббосбек Файзуллаев Россия Премьер-лигасида иштирок этаётгани боис рейтингга киритилди. Футболчимиз Россия Премьер-лигаси вакиллари орасида 2024 йил давомида энг кўп майдонда ҳаракат қилган футболчи сифатида рекорд ўрнатди. Аббосбек жами 58 та учрашувда иштирок этиб, 3 минг 942 дақиқа давомида ўйнаган.
Бу рейтингга Аббосбек Файзуллаевнинг нафақат ЦСКА, Ўзбекистон миллий ва U23 терма жамоаларида ўтказган ўйинларидаги кўрсаткичлари ҳам киритилган.
«CIES Football Observatory» экспертлари Ўзбекистон Суперлигаси ўйинчилари рейтингини ҳам эълон қилди. Унга кўра, мавсумни “Навбаҳор”да ўтказган Одилбек Ҳамробеков клуб ва Ўзбекистон миллий терма жамоаси таркибида 47 маротаба майдонга тушиб, 4 минг 114 дақиқа ўйнаган. Бу эса унинг биринчи ўринни эгаллашини таъминлади.
UzAuto Motors 19 декабрь куни соат 10:00 да Chevrolet Cobalt автомобили учун контрактацияни очади. Компания аввал тузилган шартномалар бўйича тўлов вақтида амалга оширилмаган ҳажмларни қайта контрактацияга қўяди.
20-22 декабрь кунлари Ўзбекистон ҳудудига нам ва совуқ ҳаво массалари кириб келиши кутилмоқда. Баъзи жойларда ёғингарчилик (ёмғир, қор) кузатилади, тоғ олди ва тоғли ҳудудларда кучли бўлиши мумкин.
22 декабрь куни Тошкент шаҳридаги "Ҳумо арена" мажмуасида хоккей бўйича КХЛ доирасидаги "Динамо" Минск ва "Спартак" Москва жамоалари ўртасидаги ўйин ўтказилганди.
Украина Россиянинг олға силжишини тўхтатишга қодир эмас, бу ҳақиқат. Бу ҳақда америкалик разведканинг собиқ ходими Скотт Риттер YouTube'даги i Judging Freedom каналида айтиб ўтди.
Нашрнинг ёзишича, янги тадқиқотлар шуни кўрсатдики, Буюк Британиянинг душманлари ҳарбий харажатларни кўпайтирмоқда, аммо Буюк Британия мудофаа учун ЯИМнинг 2,5 фоизини таъминлай олмаяпти.
Европа Иттифоқи томонидан электромобилларга бож жорий этилишига қарамай, Хитой 2025 йилда жаҳон бозорида энг йирик автомобил етказиб берувчиси бўлиб қолади.
Халқаро спорт тадқиқотлари маркази (CIES) турли позицияларда ўйновчи 21 ёшгача футболчилар орасида тадқиқот ўтказиб, энг яхши футболчилар рейтингини тузиб чиқди.
Какао ловиялари 2024 йилда Битcоин ва АҚШ фонд бозоридан олдин барча глобал активлар орасида энг кучли нарх ўсишини кўрсатиши мумкин, деб ёзади Интерфакс.