Расман! Ўзбекистонликлар Янги йилда неча кун дам олиши маълум бўлди
Президент “Янги йил байрамини нишонлаш даврида қўшимча ишланмайдиган кунни белгилаш ва дам олиш кунини кўчириш тўғрисида” қарор қабул қилди.
Бугун, 24 декабрь куни имзоланган қарор билан, 2025 йилда 5 кунлик иш ҳафтасида ишлайдиган ходимлар учун дам олиш куни 4 январь – шанба кунидан 2 январь – пайшанба кунига кўчирилди. 6 кунлик иш ҳафтасида ишлайдиган ходимлар учун 2 январь – пайшанба қўшимча дам олиш куни этиб белгиланди.
Шу тариқа:
➖28 декабрь, шанба — 6 кун ишловчилар учун одатий иш куни, 5 кун ишловчилар учун одатий дам олиш куни;
➖29 декабрь, якшанба — барча учун одатий дам олиш куни;
➖30 декабрь, душанба — 6 кун ишловчилар учун қўшимча дам олиш куни, 5 кун ишловчилар учун 14 декабрь (шанба) кунидан кўчирилган дам олиш куни;
➖31 декабр, сешанба — барча учун қўшимча дам олиш куни;
➖1 январь, чоршанба — Янги йил байрами;
➖2 январь, пайшанба — 6 кун ишловчилар учун қўшимча дам олиш куни, 5 кун ишловчилар учун 4 январь (шанба) кунидан кўчирилган дам олиш куни.