Туркия Сурия билан денгиз чегараларини белгилаш бўйича келишув имзолашни режалаштирмоқда
Келажакда Туркия Анқаранинг Шарқий Ўртаер денгизидаги манфаатларини ҳимоя қилиш учун Сурия билан денгиз чегараларини демаркация қилиш бўйича келишув имзолашни режалаштирмоқда.
Бу ҳақда журналистларга Туркия транспорт ва инфратузилма вазири Абдулқодир Ўралўғли маълум қилди, деб ёзади “Репорт” .
"Эҳтимол, келажакда денгиз чегаралари бўйича келишув имзоланади... Сурия бизнинг энг яқин қўшнимиз ва биз аниқ назорат тизимига эга бўлишни хоҳлаймиз бу минтақада", — деди А.Уралўғли.
Вазирнинг қайд этишича, келишувни тайёрлаш босқичига ўтишдан олдин Сурияда доимий ҳукумат тузилишини кутиш керак. Унинг сўзларига кўра, денгиз чегараларини демаркация қилиш масаласи билан шуғулланишга ҳали эрта.
Икки давлат ўртасидаги ҳаво алоқаси масаласига тўхталар экан, А.Уралўғли Анқара Суриянинг бешта аеропортидан иккитасини ишини ташкил этишда ёрдам беришни режалаштираётганини таъкидлади.
"Булар Дамашқ ва Ҳалаб аэропортлари. Вазиятни баҳолаш учун у ерга мутахассислар гуруҳларини юбордик. Уларда ҳатто радар тизими ҳам йўқ, улар 1990-йиллардаги эски компютерлардан фойдаланади. Оддий рентген сканерлари ҳам, бошқа назорат ҳам йўқ. Учиш-қўниш йўлаклари жуда эски”, деди вазир.
А.Уралўғлининг қўшимча қилишича, биринчи босқичда Туркия ҳукумати Дамашқ аэропортини тиклашга ёрдам беришни режалаштирмоқда. Бунинг учун тегишли режа ва йўл хариталари тайёрланади.