Сурияда янги армия тузилди
Суриядаги манбалар томонидан билдирилган сўнгги воқеалар:
⭕️ Мудофаа вазирлиги ташкил этилди
Янги армияга қурол кўтаришга тайёр бўлган барча гуруҳлар қўшилди ва қуролли гуруҳлар тарқатиб юборилди. Шундай қилиб, янги армия тузилди.
⭕️ Туркия билан ҳарбий ҳамкорлик
Суриянинг янги маъмурияти Туркия билан мудофаа иттифоқи тузди. Шу фонда Турк Қуролли Кучлари Идлибдаги барча нуқталардан чекинади. Туркия Дамашқ шимолидаги Ҳомс чўли ҳудудида иккита йирик ҳарбий база ташкил қилади. Бу нуқталарда махсус ҳаво мудофаа тизимлари жойлаштирилади. Бу тизимлар исроилнинг ҳаво ҳужумларига қарши эҳтиёт чораси сифатида жойлаштирилиши билдирилди.
⭕️ Минтақа мамлакатларидаги бошқа ислом давлатлари
Ливан, Иордания ва Ироқ каби минтақалардаги ислом давлатлари Сурия маъмурияти билан доимий алоқада. Бу давлатлар Сурияда содир бўлган воқеалар ўз мамлакатларига ҳам ёйилишидан хавотирда.
⭕️ Босқинчи исроил масаласи
исроил оммавий ахборот воситаларида тасвирланганидек даражада ютуққа эришмади. У фақат баъзи тепаликлар ва ҳудудларни қўлга киритди, аммо минтақанинг аксарияти ҳали ҳам Сурия ҳукумати назорати остида.
Сурия маъмурияти исроилни дипломатик йўл билан тўхтатишга ҳаракат қилмоқда, чунки бу босқичда исроил билан жанг қилиш учун куч ва воситалар йўқ. Шу мақсадда исроилга босим ўтказиш учун турли давлатлар билан музокаралар олиб борилмоқда.
⭕️ ПКК/ЙПГ масаласи
ПКК/ЙПГ Сурия шарқидаги Айн ал Араб, Раққа ва Дайр аз-Зор каби ҳудудлардан чекиниш арафасида. ПКК/ЙПГнинг Ҳасака ва унинг атрофига сиқиб чиқарилиши эҳтимоли юқори.
⭕️ Сурияда давлат бошқаруви масаласи
Сурияда ташкил этиладиган янги бошқарув исломий маъмурият бўлиб, Ислом қонунлари билан бошқарилади.
Айни пайтда янги конституцияни ёзиш бўйича ишлар олиб борилмоқда. Шу мақсадда уламолар қўмитаси ташкил этилди. Суриянинг етакчи олимлари, қозилари, ҳуқуқшунослари ва дин уламолари учрашувлар ўтказмоқда.
Ислом ҳуқуқ тизимини босқичма-босқич татбиқ этиш режалаштирилмоқда. Бироқ, эски режим вақтидаги диндан узоқлаштириш сиёсати туфайли динидан узоқлаштирилган халқни аввал ислом қонунлари билан яқиндан таништириш учун босқичма-босқич таълим ва даъват жараёни амалга оширилади.