“Туркиянинг навбатдаги мақсади Қуддус”
Эрдўгоннинг парламентдаги етакчи иттифоқчиси ва турк миллатчи МҲП партияси раҳбари Давлат Бахчелининг айтишича, Дамашқ Қуддус йўлидаги биринчи бекат.
“Ҳозир Дамашқни нишонга олганлар билсинларки, Усмонлилар Тел-Авивда ҳам, Қуддусда ҳам уларнинг юзига шапалоқ тортади. Тарих бизга Қуддус олдидаги биринчи бекат Дамашқ эканлигини кўрсатган. Агар Дамашқ озод қилинса, Қуддуснинг ҳам озод этилиши унчалик узоқ эмас”.
Турк миллатчилари етакчиси ўтмишда муқаддас мусулмонлар шаҳрини босқинчилардан озод қилган машҳур ислом арбоблари, жумладан, иккинчи солиҳ халифа Умар ибн Хаттоб розияллоҳу анҳу, салибчилар фатҳчиси Салоҳиддин Айюбий роҳматуллоҳ, шунингдек, Усмонли султони Салим I.
“Халифа Умар розияллоҳу анҳу 636-йилда Дамашқни, кейин 637-йилда Қуддусни эгалладилар. Салоҳиддин Айюбий роҳматуллоҳ дастлаб 1184-йилда Дамашқни, кейин эса 1187-йилда Қуддусни олдилар. Султон Салим I 1516-йилда Дамашқни, кейин эса Қуддусни олди.
Жўлон тепаликларида тишларини қайраганлар Қуддусда тишлари синдирилиши вақт масаласидир. Сионист ҳаромиларга тоқатимиз йўқ, қўрқувимиз йўқ”, дея қўшимча қилди сиёсатчи.