Нигерия армияси мамлакатнинг шимоли-ғарбий қисмидаги ўз ҳудудида операция қобилиятини ошириш учун 43 та Bayraktar TB2 УАВ сотиб олди.
Бу ҳақда Нигерия бригадаси генерали Огелека дронларни ишлатиш ва техник хизмат кўрсатиш бўйича ўқитилган ходимларни тақдирлаш маросимида маълум қилди, деб хабар бермоқда Нигерия ОАВлари.
Генерал Project Guardian код номини олган ташаббус исёнчилар ва бошқа хавфсизлик таҳдидларига қарши ҳарбий амалиётларни кучайтиришга қаратилганини тушунтирди.
Тақдим этилган маълумотларга кўра, 46 нафар офицер ва аскар Туркияда дронлардан фойдаланиш бўйича махсус тайёргарликдан ўтган. Жамоа таркибига кўп ўриндиқли самолёт учувчилари, миссия операторлари, авионика бўйича мутахассислар ва муҳандислар кирган.
UzAuto Motors 19 декабрь куни соат 10:00 да Chevrolet Cobalt автомобили учун контрактацияни очади. Компания аввал тузилган шартномалар бўйича тўлов вақтида амалга оширилмаган ҳажмларни қайта контрактацияга қўяди.
20-22 декабрь кунлари Ўзбекистон ҳудудига нам ва совуқ ҳаво массалари кириб келиши кутилмоқда. Баъзи жойларда ёғингарчилик (ёмғир, қор) кузатилади, тоғ олди ва тоғли ҳудудларда кучли бўлиши мумкин.
22 декабрь куни Тошкент шаҳридаги "Ҳумо арена" мажмуасида хоккей бўйича КХЛ доирасидаги "Динамо" Минск ва "Спартак" Москва жамоалари ўртасидаги ўйин ўтказилганди.
Украина Россиянинг олға силжишини тўхтатишга қодир эмас, бу ҳақиқат. Бу ҳақда америкалик разведканинг собиқ ходими Скотт Риттер YouTube'даги i Judging Freedom каналида айтиб ўтди.
Европа Иттифоқи томонидан электромобилларга бож жорий этилишига қарамай, Хитой 2025 йилда жаҳон бозорида энг йирик автомобил етказиб берувчиси бўлиб қолади.
Нашрнинг ёзишича, янги тадқиқотлар шуни кўрсатдики, Буюк Британиянинг душманлари ҳарбий харажатларни кўпайтирмоқда, аммо Буюк Британия мудофаа учун ЯИМнинг 2,5 фоизини таъминлай олмаяпти.
Халқаро спорт тадқиқотлари маркази (CIES) турли позицияларда ўйновчи 21 ёшгача футболчилар орасида тадқиқот ўтказиб, энг яхши футболчилар рейтингини тузиб чиқди.
Какао ловиялари 2024 йилда Битcоин ва АҚШ фонд бозоридан олдин барча глобал активлар орасида энг кучли нарх ўсишини кўрсатиши мумкин, деб ёзади Интерфакс.