Германиянинг етакчи автомобил ишлаб чиқарувчиси Volkswagen ортиқча ишлаб чиқариш қуввати ва юқори ишчи кучи билан боғлиқ муаммоларга дуч келмоқда. Касаба уюшмалари билан музокараларнинг бешинчи босқичида муросага эришилди, бу инқирозни тасдиқлади ва иш берувчининг ҳам, жамоанинг ҳам ислоҳотларга тайёрлигини кўрсатди.
Қарорлар кенг кўламли: Германиядаги 10 та VW автомобил заводининг ҳеч бири ёпилмайди, аммо 120 минг ишчи сони 35 мингдан кўпроққа қисқаради, аммо дарҳол эмас, балки 2030 йилгача. Шу билан бирга, ишлаб чиқариш қуввати ҳам камаяди.
"Турли заводлардаги қувватларнинг келишилган қисқариши икки ёки учта йирик заводнинг ишлаб чиқариш ҳажмига тўғри келади", деб тушунтирди Volkswagen Group бош директори Оливер Блуме ФАЗга. Ишчилар, шунингдек, иш ҳақини оширишни рад этишди ва 4000 менежер бонусларни қисқартиради.
VW ҳам ўз стратегиясини ўзгартирмоқда. Гуруҳнинг Хитойдаги қийинчиликлари қисман бозорда электромобиллар улуши ортиб бораётгани, VW нинг эконом-класс учун моделлари йўқлиги билан изоҳланади — бу Европада савдо ҳажмининг ошишига тўсқинлик қилмоқда. “2026 йилдан бошлаб биз 25 минг еврога тўртта моделни, 2027 йилда эса 20 минг евролик автомобилни сотувга чиқарамиз”, — деди Оливер Блуме.
UzAuto Motors 19 декабрь куни соат 10:00 да Chevrolet Cobalt автомобили учун контрактацияни очади. Компания аввал тузилган шартномалар бўйича тўлов вақтида амалга оширилмаган ҳажмларни қайта контрактацияга қўяди.
20-22 декабрь кунлари Ўзбекистон ҳудудига нам ва совуқ ҳаво массалари кириб келиши кутилмоқда. Баъзи жойларда ёғингарчилик (ёмғир, қор) кузатилади, тоғ олди ва тоғли ҳудудларда кучли бўлиши мумкин.
22 декабрь куни Тошкент шаҳридаги "Ҳумо арена" мажмуасида хоккей бўйича КХЛ доирасидаги "Динамо" Минск ва "Спартак" Москва жамоалари ўртасидаги ўйин ўтказилганди.
Украина Россиянинг олға силжишини тўхтатишга қодир эмас, бу ҳақиқат. Бу ҳақда америкалик разведканинг собиқ ходими Скотт Риттер YouTube'даги i Judging Freedom каналида айтиб ўтди.
Европа Иттифоқи томонидан электромобилларга бож жорий этилишига қарамай, Хитой 2025 йилда жаҳон бозорида энг йирик автомобил етказиб берувчиси бўлиб қолади.
Нашрнинг ёзишича, янги тадқиқотлар шуни кўрсатдики, Буюк Британиянинг душманлари ҳарбий харажатларни кўпайтирмоқда, аммо Буюк Британия мудофаа учун ЯИМнинг 2,5 фоизини таъминлай олмаяпти.
Халқаро спорт тадқиқотлари маркази (CIES) турли позицияларда ўйновчи 21 ёшгача футболчилар орасида тадқиқот ўтказиб, энг яхши футболчилар рейтингини тузиб чиқди.
Какао ловиялари 2024 йилда Битcоин ва АҚШ фонд бозоридан олдин барча глобал активлар орасида энг кучли нарх ўсишини кўрсатиши мумкин, деб ёзади Интерфакс.