Панама президенти Рикардо Мулино Панамани Панама каналидан фойдаланганлик учун тарифларни ошириб юборганликда айблаган ва уни АҚШ назоратига қайтариш имкониятига шама қилган Дональд Трампга жавобан кескин баёнот берди.
“Мен аниқ айтаман: Панама канали ва унинг атрофидаги ҳудудлар Панамага тегишли. Мамлакатимизнинг суверенитети ва мустақиллиги муҳокама қилинмайди. Канал панамалик бўлган, шундай бўлиб қолади ва шундай бўлиб қолади”, — деди Мулино.
Унинг таъкидлашича, канал профессионал ва шаффоф тарзда бошқарилади, тарифлар бозор шароити, эксплуатация харажатлари ва модернизация эҳтиёжларидан келиб чиққан ҳолда белгиланади.
❕ Мулино, шунингдек, Панама канали Панаманинг мутлақ назорати остида эканлигини ва бошқа давлатларга, жумладан, Хитой, Европа Иттифоқи ёки АҚШга боғлиқ эмаслигини таъкидлади.
UzAuto Motors 19 декабрь куни соат 10:00 да Chevrolet Cobalt автомобили учун контрактацияни очади. Компания аввал тузилган шартномалар бўйича тўлов вақтида амалга оширилмаган ҳажмларни қайта контрактацияга қўяди.
20-22 декабрь кунлари Ўзбекистон ҳудудига нам ва совуқ ҳаво массалари кириб келиши кутилмоқда. Баъзи жойларда ёғингарчилик (ёмғир, қор) кузатилади, тоғ олди ва тоғли ҳудудларда кучли бўлиши мумкин.
22 декабрь куни Тошкент шаҳридаги "Ҳумо арена" мажмуасида хоккей бўйича КХЛ доирасидаги "Динамо" Минск ва "Спартак" Москва жамоалари ўртасидаги ўйин ўтказилганди.
Украина Россиянинг олға силжишини тўхтатишга қодир эмас, бу ҳақиқат. Бу ҳақда америкалик разведканинг собиқ ходими Скотт Риттер YouTube'даги i Judging Freedom каналида айтиб ўтди.
Европа Иттифоқи томонидан электромобилларга бож жорий этилишига қарамай, Хитой 2025 йилда жаҳон бозорида энг йирик автомобил етказиб берувчиси бўлиб қолади.
Нашрнинг ёзишича, янги тадқиқотлар шуни кўрсатдики, Буюк Британиянинг душманлари ҳарбий харажатларни кўпайтирмоқда, аммо Буюк Британия мудофаа учун ЯИМнинг 2,5 фоизини таъминлай олмаяпти.
Халқаро спорт тадқиқотлари маркази (CIES) турли позицияларда ўйновчи 21 ёшгача футболчилар орасида тадқиқот ўтказиб, энг яхши футболчилар рейтингини тузиб чиқди.
Какао ловиялари 2024 йилда Битcоин ва АҚШ фонд бозоридан олдин барча глобал активлар орасида энг кучли нарх ўсишини кўрсатиши мумкин, деб ёзади Интерфакс.