Камол Адван касалхонаси учинчи кундирки фашистлар ҳужумига учради
Бомбаланаётган Ғазо: 445-куннинг асосий воқеалари.
Исроил Ғазо секторида босқинчилик ва қирғинбарот урушини бошлаганига 445 кун бўлди. 24 соат давомида Ғазо сектори, Иордан дарёсининг Ғарбий соҳили ҳамда бутун Яқин Шарқ ҳудудида содир бўлган асосий воқеалар.
Босқинчилар Хон Юнис, Рафаҳ, Дайр ал-Балаҳий, Нусейрат ва Жабалия лагерларига ҳужум қилди. Бир кунда 32 киши шаҳид бўлди. Уруш бошланганидан бери 45317 киши шаҳид бўлди.
▪️Камол Адван касалхонаси учинчи кундирки фашистлар ҳужумига учради. Босқинчилар шифохона деворлари яқинида портловчи моддалар билан тўлдирилган машинани портлатиб юбориши оқибатида 20 нафар тиббиёт ходими ва бемор жароҳат олди.
▪️Дайр ал-Балахада нацистлар очликдан азоб чекаётган фаластинликларга гуманитар ёрдам олиб кетаётган карвонга ҳужум қилишди, натижада тўрт нафар қўриқчи ҳалок бўлди.
▪️Ал-Қассам бригадалари Байт Лаҳиядаги бинода бир гуруҳ исроиллик аскарларни йўқ қилди. Олдин жангчилар пичоқли ҳужум уюштириб, бинони қўриқлаётган 3 нафар аскарни ўлдирган. Операциядан сўнг жангчилар асирга олинган бир неча фаластинликни босқинчилар қўлидан озод қилишга муваффақ бўлди.
▪️Хусийлар Исроилга ракета отишди. 20 нафар кўчманчи жароҳат олди, Бен Гурион аэропорти ёпилди. Аввалроқ ҳаракат вакили Асқалон ва Яфадаги ишғолнинг иккита ҳарбий объектига ҳужум қилингани ҳақида хабар берган эди.
▪️Ғарбий Соҳилда, Женинда босқинчилар бир ўсмирни ўлдирди, Байтлаҳмда бир аёл яраланди. Босқинчилар Тулкармдан чиқиб кетганидан сўнг, босқинчилар томонидан инфратузилманинг кенг кўламли вайрон қилингани акс этган видеолар интернет орқали тарқатилди.
▪️Словения Ғазодаги геноцид туфайли Исроилни "Eurovision - 2025" танловида иштирок этишдан четлаштириш бўйича расмий сўров юборди. Агар бу талаб бажарилмаса, Словения норозилик белгиси сифатида мусобақадан чиқади.
▪️Швеция, Канада, АҚШ, Иордания, Финляндия, Малайзия, Буюк Британия, Норвегия, Жанубий Кореяда Фаластинни қўллаб-қувватлаш бўйича кенг кўламли акциялар ўтказилмоқда.
▪️Босқинчиларнинг мудофаа вазири биринчи марта Исмоил Ҳания қотиллиги учун Исроил масъулиятини тан олди.