Икки «Дамас» тўқнашуви ҳайдовчининг ўлимига сабаб бўлди

Икки «Дамас» тўқнашуви ҳайдовчининг ўлимига сабаб бўлди

Фарғоналик Т.М. Марғилон шаҳрида истиқомат қилувчи фуқарога тегишли бўлган «Дамас» русумли автомашинани Фарғона тумани Мингдонобод қишлоғи ҳудудида бошқариб бораётиб, чарчагани боис кўзи уйқуга кетиб қолади. Натижада автомашина қарама-қарши йўналишга чиқиб кетади ва ушбу йўналишда ҳаракатланиб келаётган фуқаро Э.Г. бошқарувидаги «Дамас» машинаси билан тўқнашув содир бўлади.

Иккинчи «Дамас» ҳайдовчиси Э.Г. ҳодиса жойида вафот этди. Иккала автомашинада йўловчи сифатида кетаётган фуқаролар турли даражада тан жароҳатлари олиб, даволаниш учун шифохонага ётқизилди.

Юқорида таъкидланганидек, ҳайдовчининг чарчагани нохуш ҳодисага сабаб бўлган. У ўз вақтида автомашинани ўнгга олиб тўхтатиб, бироз муддат ҳордиқ чиқарганида, балки, бу воқеа содир бўлмасди. Шу боис барча ҳайдовчилардан ҳаракатланиш вақтида айни шу жиҳатга эътибор қаратишларини сўраб қоламиз.

Б.ҒОФУРОВ,

Фарғона тумани ИИБ ҳузуридаги тергов бўлими бошлиғи, подполковник.

«Postda.uz»


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!