Ҳизбуллоҳ етакчиси: «Эрон Исроилни ваҳшийларча бомбардимон қилишига қодир»

Ҳизбуллоҳ етакчиси: «Эрон Исроилни ваҳшийларча бомбардимон қилишига қодир»

Ливандаги “Ҳизбуллоҳ” раҳбари АҚШ ва Эрон уруши ҳақида фикр билдирар экан, агар мазкур уруш муқаррар бўлса, Эрон Исроилни ваҳшийларча бомбардимон қилишига қодир эканлигини таъкидлади. Саййид Ҳасан Насруллоҳ ўзининг “Ал-Манар” телеканалидаги чиқишида икки қарши томон ўртасидаги вазиятнинг янада кескинлашаётгани юзасидан қуйидагиларни баён қилди:

“Америкаликлар бу уруш Исроилни йўқ қилишини жуда яхши биладилар. Бизнинг вазифамиз эса, минтақамизга хавф туғдираётган бу ҳолатнинг олдини олишдир, гарчанд Саудия Арабистони ва Бирлашган Араб Амирликлари бунга ҳеч бир қизиқиш билдирмаётган бўлса ҳам”.

Оқ уй вакиллари эса Трампнинг ушбу хатти-ҳаракатларига қарши овоз бердилар. АҚШ ҳукумати “Ҳизбуллоҳ”га 1975-1990 йилларда Ливанда юз берган фуқаролар урушидан сўнг қуролсизлантирилмаган ягона бир гуруҳ сифатида қарамоқда.

Бундан ташқари Насруллоҳ Башар Асад ҳукуматини қўллаб-қувватлаган Сурия жангариларининг сонини ҳам қисқартирди. Бу ҳолатни “Сурия қўшинлари жуда кўпайиб кетди, аммо бугунги кунга келиб улар бизга керак эмас”, дея изоҳлади.

Шунингдек, гуруҳ раҳбари ўз нутқида Россия ва Сурия муносабатларига ҳам тўхталди. Икки томон қўшинлари апрел ойининг охирларидан бери бомбардимон қилаётган шимолий-ғарбий Идлиб туманидаги жангларнинг ҳеч бирида иштирок этмаганини айтди. “Бироқ ортга қайтиш керак бўлса, у ердагиларнинг бари ортига қайтиб кетишига тўғри келади”, дея қўшимча қилди.

Manba: azon.uz


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!