Ҳиндистонда коронавируснинг яна бир янги тури аниқланди

Ҳиндистонда коронавируснинг яна бир янги тури аниқланди

Ҳиндистоннинг Махараштра штатида коронавируснинг янги турини юқтиришнинг 20 та ҳолати аниқланди, унга "дельта плюс" номи берилди (В.1.617.2.1). Бу ҳақда Ҳиндистон телевидениеси эфирида Тиббий таълим ва тадқиқотлар бўлими бошлиғи доктор Татьярао П.Лахан маълум қилди.

Вируснинг янги варианти бошоқ оқсилида К417Н мутациясининг мавжудлиги билан ажралиб туради, бу эсавирусдан тузалган ва эмланган одамларда антитаначаларнинг фаоллигини пасайтириши мумкин.

Лаҳан, шунингдек, Ратнагири порт шаҳрида янги штаммни юқтиришнинг бешта ҳолати қайд этилганлигини, юқтирган икки кишида эса ҳеч қандай аломат йўқлигини айтди. Коронавируснинг тарқалишини олдини олиш учун расмийлар махсус зоналар яратдилар.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!