Ҳид билишни машқ қилиш тадқиқоти

A A A
Ҳид билишни машқ қилиш тадқиқоти

Ҳид билиш қобилиятини йўқотиш – коронавируснинг асосий симптомларидан бири. Баъзиларда бу қобилият тузалиши билан тикланса, баъзилар ойлаб ҳид сезмасдан яшаяпти.

Бунда асосий йўл сифатида кўпчилик врач қабулига бориб, тавсия асосида дорилар ичишни бошлайди. Бироқ Шарқий Aнглия университети профессори Карл Филпот ҳид билишни тиклашнинг бошқа усулини тадқиқ қилди. 

Бир неча ой кунига 2 марта бир-биридан фарқ қиладиган 4 хил нарсани ҳидлаш. Бунинг билан мия ҳидларни таниб олишга ўрганади. Карл Филпот тадқиқотида қатнашган 90 фоиз одам шу усул билан 6 ойда барча ҳидларни тўлиқ биладиган бўлган.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!