Ҳабиб Нурмагомедов: «Биз ўз ғуруримизни ҳимоя қила олдик — бу энг муҳими​»

Ҳабиб Нурмагомедов: «Биз ўз ғуруримизни ҳимоя қила олдик — бу энг муҳими​»

Ҳабиб Нурмагомедов жамоаси аъзоси Зубайра Тухугов 27 октябрь куни Артём Лобовга қарши октагонга чиқиши керак эди. Аммо Ҳабиб ва Конор ўртасидаги жангдан кейин муштлашувда иштирок этгани учун Тухуговнинг жанги бекор қилинди. Бу допинг учун икки йиллик дисквалификациядан кейин Тухугов учун биринчи жанг бўлиши керак эди.

Ҳабиб Нурмагомедов агар унинг дўсти Зубайра Тухуговни Артём Лобов билан жангга чиқишига рухсат беришмаса, UFC билан шартномани йиртиб ташлаш билан таҳдид қилди деб ёзади Daryo.uz нашри.
 

Агар сиз мени жим туришимни кутган бўлсангиз, адашасиз. Сиз Зубайра Конорни ургани учунгина унинг жангини бекор қилдингиз ва уни бўшатмоқчисиз. Аслида Конор биринчи бўлиб менинг бошқа бир укамни урганди, камераларда ҳаммаси кўриниб турибди.

Билиб қўйингки, сиз у билан бирга мени ҳам йўқотасиз. Биз ўзимизникиларни ёлғиз ташлаб қўймаймиз ва мен ўз укам учун охиригача бораман. Агар сиз уни бўшатишга қарор қилсангиз, менга ҳам йиртилган шартномани юборишни унутманг, акс ҳолда мен ўзим уни бурдалаб ташлайман.

Ҳа, сал бўлмаса ёдимдан кўтарилай дебди, сизлар бермаётган менинг гонораримни ўзингизга олиб қолишингиз мумкин. Фақат томоғингизга тиқилиб қолмасин. Биз ўз ғуруримизни ҳимоя қила олдик — бу энг муҳими.
 
Manba: zamin. uz

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!