Гумондор шахснинг ёнидан гугурт қутига солинган марихуана гиёҳвандлик моддаси аниқланди

Гумондор шахснинг ёнидан гугурт қутига солинган марихуана гиёҳвандлик моддаси аниқланди

2022 йил 20 сентябрь куни соат 20:35 ларда Қарши шаҳар ҳудудида бир фуқаро Қашқадарё вилояти ИИБ ЖХХ ППХ батальони тунги наряди ходимларини кўриб ўзини панага ола бошлайди. Бундан шубҳаланган батальон ходимлари холислар иштирокида унинг чўнтакларини кўздан кечирганда ёнида икки дона “Спички” ёзувли гугурт қутига солинган марихуана гиёҳвандлик моддаси чиқди.

Фуқаро Қарши шаҳар ИИО ФМБга таклиф этилди. Унинг шахсига аниқлик киритилганда у Қарши шаҳар, Гунгон МФЙда яшовчи Д.И. эканлиги маълум бўлди.

Мазкур ҳолат юзасидан терговга қадар текширув ҳаракатлари вақтида, Д.И. ўзининг кўрсатмасида яшаш уйида гиёҳвандлик ўсимлигини етиштириб келаётганлигини билдиради.

Д.И.нинг яшаш хонадони кўздан кечирилганда, елим идишга жойлаштирилган бир тўп "каннабис" ўсимлиги тегишли тартибда ҳужжатлаштириб олинган.

Ҳолат юзасидан Қарши шаҳар ИИО ФМБ ТБ томонидан жиноят иши қўзғатилди.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!