Гиёҳванд моддалар картели раҳбари "Осиёлик Эл Чапо" қўлга олинди

Гиёҳванд моддалар картели раҳбари "Осиёлик Эл Чапо" қўлга олинди

Нидерландия полицияси дунёдаги энг қидирилаётган жиноятчилардан бири - йирик гиёҳванд моддалар картелининг бошлиғи, асли келиб чиқиши хитойлик Канада фуқароси Це Чи Лопни ("Осиёлик Эл Чапо") ҳибсга олди, деб хабар бермоқда “NL Times” маҳаллий нашри.

Айтилишича, 57 ёшли Це Чи Лоп 70 миллиард долларлик гиёҳванд моддалар картелининг раҳбари бўлиб, асосан, гиёҳванд моддалар савдоси билан шуғулланади.

Австралия полицияси маълумотларига кўра, у мамлакатга кирадиган барча гиёҳванд моддаларнинг 70 фоизига жавобгар.

"Це Чи Лоп Пабло Эскобар билан бир хил даражадаги одамдир", демоқда Жереми Дуглас БМТ Гиёҳванд моддалар ва жиноятчилик бўйича бошқармаси (УНОДC) номидан.

"Осиёлик Эл Чапо" Австралия расмийлари талабига биноан ҳибсга олинган. Интерпол уни 2019 йилдан бери қидирмоқда.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!