Ғазода 40 миллион тонна вайроналар ҳосил бўлган, уни олиб ташлаш учун 15 йилдан кўпроқ вақт керак бўлади

Ғазода 40 миллион тонна вайроналар ҳосил бўлган, уни олиб ташлаш учун 15 йилдан кўпроқ вақт керак бўлади


БМТ 7 октабрдан бери Исроил ҳужумлари остида бўлган Ғазо секторида 40 миллион тонна вайроналар ҳосил бўлганини ва вайроналарнинг барчасини олиб ташлаш учун 15 йилдан ортиқ вақт кетишини маълум қилди.
Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Яқин Шарқдаги Фаластинлик Қочқинларга Ёрдам ва Ишлар Агентлигининг ижтимоий медиа ҳисобида Исроил ҳужумлари остида Ғазодаги вайронагарчиликлар билан боғлиқ пост тарқатилди.

Ҳужумлар туфайли Ғазода 40 миллион тонна вайрона ҳосил бўлганлиги ва уни олиб ташлаш учун 15 йилдан ортиқ вақт кетиши мумкинлигига эътибор қаратилди.

Таъкидланишича, вайроналарни олиб ташлаш учун 500 миллион доллардан ортиқ маблағ керак бўлади.

Баёнотда, шунингдек, вайроналарда портламаган ўқ-дорилар ва зарарли моддалар бўлиши мумкинлиги ва бу ҳолатнинг Ғазодаги фаластинликлар учун ҳалокатли таҳдидлар мавжудлиги қайд этилди.

Исроил армиясининг 7 октябрдан бери давом этган ҳужумлари туфайли, аксарияти аёллар ва болалар 38 минг 664 нафар фаластинлик ҳалок бўлди, 89 минг 97 киши яраланди.

Исроил тинмай бомбардимон қилаётган Ғазо секторини харобага айлантирди.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!