ФВВ аниқлик киритди: «Қамчиқ» довонида қор ёғиши натижасида тирбандликлар юзага келдими?

ФВВ аниқлик киритди: «Қамчиқ» довонида қор ёғиши натижасида тирбандликлар юзага келдими?

ФВВ ижтимоий тармоқларда Қамчиқ довонида қор ёғиши натижасида тирбандликлар юзага келганлиги тўғрисида тарқалган маълумотларни рад этди.

Ижтимоий тармоқларда 8 январь куни Қамчиқ довонида қор ёғиши натижасида тирбандликлар юзага келганлиги тўғрисида асоссиз маълумотлар тарқалди. Ушбу маълумотларга аниқлик киритиш мақсадида қуйидагиларни маълум қиламиз:

А-373 Тошкент-Ўш автомобиль йўлининг Қамчиқ довонида 2019 йилнинг 8 январь куни қор ёғиши кузатилган ва ўртача ҳарорат -4 даражани ташкил этган, йўлнинг қатнов қисмида икки томонлама ҳаракат амалга оширилган, қор уюмлари ва музламалар, шунингдек, ҳеч қандай тирбандликлар юзага келмаган , - дея таъкидлаб ўтишган ФВВдан.

Ўзгидромет хизмати томонидан берилган маълумотларга кўра, жорий йилнинг 10 январь куни Қамчиқ довонида ҳаво ўзгариб туради, вақти-вақти билан қор ёғиши, туман тушиши эҳтимоли мавжуд, 7-12 м/с тезликда шамол эсади, баъзи жойларда 15-20 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат 5 даража совуқ бўлиши кутилмоқда.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!