Фуқароларни Корея Республикасига ишга юборишни ваъда қилган фирибгарлар ушланди

Фуқароларни Корея Республикасига ишга юборишни ваъда қилган фирибгарлар ушланди

Бош прокуратура ҳузуридаги Департамент ҳамда ДХХнинг Андижон вилояти бошқармалари томонидан ўтказилган тезкор тадбирда, фуқаро Ж.М. икки нафар фуқаронинг ишончига кириб, уларни танишлари орқали 10 000 АҚШ доллари эвазига Корея Республикасига ишга юборишини айтиб, олдиндан 3 200 АҚШ долларини олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

Шу каби, Департамент ҳамда ДХХнинг Марғилон шаҳар бўлимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбирда, фуқаро А.К. бошқа бир фуқаро О.ни 7 000 АҚШ доллари эвазига Корея Республикасига ишга юборишни ваъда қилиб, олдиндан 4 000 АҚШ долларини олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) ва 28, 211-моддаси (пора бериш) билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!