Фоторепортаж: Ўзбекистонда яна 31 минг сўмдан Қуръони Карим сотувга чиқарилди

Фоторепортаж: Ўзбекистонда яна 31 минг сўмдан Қуръони Карим сотувга чиқарилди

Жорий йилнинг 3 январь куни Ўзбекистон мусулмонлари идораси билан ҳамкорликда Миср Араб Республикасидаги “Дорус-салом” нашриётининг расмий ижозати билан Мусҳафи шарифни чоп этишга старт берилган эди.
 
50 минг ададда чоп этилиши режалаштирилган Қуръони каримнинг 10 минг нусхаси чоп этилгандаёқ, унинг сотув нархи 31 минг сўм этиб белгиланди. Куни кеча “Ҳилол нашр” нашриёти томонидан Қуръони Каримнинг навбатдаги ададлари сотувга чиқарилди.
 
Китобни биринчилардан бўлиб харид қилиш мақсадида “Ҳилол нашр”нинг Тошкентда жойлашган дўконига минглаб фуқаролар келди. Буни қуйидаги суратларда ҳам кўриш мумкин.
 













 
Маълумот учун, “Ҳилол нашр” нашриётига шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф томонидан асос солинган.

Qalampir.uz


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!