Фожиа! Ёнғин натижасида 6 киши — бутун оила ҳалок бўлди (видео)

Фожиа! Ёнғин натижасида 6 киши — бутун оила ҳалок бўлди (видео)

Татаристон пойтахтидаги уйлардан бирида ёнғин келиб чиқди. Оқибатда бир оиланинг барча аъзоси жами 6 киши ҳалок бўлди. Уларнинг уч нафари болалар эди, деб хабар тарқатди РФ ФВВ матбуот хизмати.

Лайф нашрига кўра, маҳаллий вақт билан соат 23:33 да навбатчи қисмга бир қаватли уйда ёнғин содир бўлгани ҳақида хабар келган. Ўт ўчирувчилар шу заҳоти воқеа жойига етиб боришган.

Афсуски, дастлаб ёнғин содир бўлган уйдан оила хўжайини 1985 йилда туғилган эркакнинг жасади топилган. Кейинроқ эса 9 ойлик қизалоқ ва 9 ҳамда 11 яшар ўғил болалар, шунингдек, 1983 йилда туғилган аёл ҳамда 1955 йилда туғилган буви ҳам ҳалок бўлгани аниқланди, уларнинг ҳам жасади топилган.

Айни дамда воқеа тафсилотлари ўрганилмоқда.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!