Фирибгарлик: Андижонда тадбиркор пулларидан айрилди

Фирибгарлик: Андижонда тадбиркор пулларидан айрилди

Андижон. 30 ёшли тадбиркор У.Х.,  ИИБ га ариза билан мурожаат қилиб, ўз аризасида 34 ёшли М.Н., 2019 йил ноябрь ойида, уни алдаб ишончига кириб, Андижон шаҳри ҳудудида жойлашган автомашиналар турар жойини сотиб олиб беришни ваъда қилиб, ундан 46.200.000 сум пулларини фирибгралик йўли билан олиб, шу кунга кадар пулларни кайтариб бермаётганлигини маълум қилган.

Мазкур ҳолат юзасидан Андижон шаҳри ИИО ФМБ Тергов бўлими томонидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 168-моддаси 2-кисми «а» банди (фирибгарлик) билан жиноят иши қўзғатилган.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!