Европа сайёрадаги энг қадимий дарахтлар билан қопланиши мумкин

Европа сайёрадаги энг қадимий дарахтлар билан қопланиши мумкин

Халқаро олимлар жамоаси тажриба ўтказиб, энг қадимий дарахтлардан бири бўлмиш секвойя замонавий Ғарбий Европанинг иқлим шароитига мослаша олишини аниқлашди.

Nature нашри томонидан маълум қилинишича, тажриба учун секвойя тасодифан танланмаган: дарахт тез ўсиши, ёғочининг парчаланишга чидамлилиги, пўстлоғининг эса иссиққа мослашувчанлиги билан ажралиб туради. Секвойя ўрмон саноатида фойдали бўлиши мумкин, аммо унинг иссиқсеварлиги плантацияларнинг табиий яшаш жойларидан ташқарида, яъни АҚШнинг Тинч океани соҳилларида тарқалишига халақит берган.

“Секвойя - бу динозаврлардан ҳам ўн миллионлаб йиллар олдин улкан ҳудудни эгаллаган тирик қазилма бойликлар бўлиб, сайёрамиздаги энг катта, энг баланд ва энг узоқ умр кўрадиган организмлардан биридир”, дейди Геттинген университети профессори ҳамда Сибир Федерал университетининг ўрмон геномикаси лабораториясининг мудири Константин Крутовский.

Таъкидланишича, тажриба давомида олимлар иқлим кўрсаткичлари Германиянинг қишки об-ҳаво шароитларига ўхшайдиган лабораторияда секвойя етиштиришга ҳаракат қилишган ва дарахтнинг бир неча юз минг генларини ўрганиб чиқишган, шунингдек, 600 мингга яқин транскриптлар (транскрипсия натижасида ҳосил бўлган РНК молекуласи)ни тўплашган. Маълумотларни қайта ишлашга эса Сибир Федерал университетининг суперкомпьютер маркази ходимлари ёрдам беришган.

Тадқиқот натижасида Европада ўсиши мумкин бўлган секвойя генотиплари мавжудлиги маълум бўлган.

 

 

 

 


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!