Европа Иттифоқи Россиянинг музлатилган активларидан олинган 5 миллиард евро даромадни Украинага бермайди

Европа Иттифоқи Россиянинг музлатилган активларидан олинган 5 миллиард евро даромадни Украинага бермайди

Европа Иттифоқи Россиянинг музлатилган активларидан олинган 5 миллиард евро даромадни Украинага бермайди. Бу ҳақда Politico хабар берди.

Нашрнинг ёзишича, 2022-2023 йилларда Россия Федерациясининг музлатилган активларини инвестиция қилишдан олинган фойда Москвадан даъво қилинган тақдирда суғурта сифатида Брюсселнинг Euroclear қимматли қоғозлар депозитарийсида қолдиришга қарор қилинган.

Маблағларнинг бир қисми, шунингдек, Украинадаги уруш туфайли марказий қимматли қоғозлар депозитарийлари томонидан кўрилган хавфлар ва йўқотишларни қоплаш учун ишлатилади, дейилади депозитарий баёнотида.

Аввалроқ, Европа Комиссияси Россия Марказий банкининг музлатилган маблағларидан олинган фойдани Украинага ёрдам бериш учун фойдаланишни таклиф қилгани, бироқ бу фақат шу йилнинг 15 февралидан кейин олинган маблағларга тегишли эканлигини эълон қилган эди.

Шу билан бирга, Украина адлия вазири Денис Малюска Euroclear депозитарийси аргументларини танқид қилиб, суғурта учун 5 миллиард евро ҳаддан ташқари катта маблағ эканлигини билдирди.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!