Европа Иттифоқи Путин ва бошқа Россия фуқароларини ҳибсга олишга чақирди

Европа Иттифоқи Путин ва бошқа Россия фуқароларини ҳибсга олишга чақирди

Европа Иттифоқи Рим статутини ратификация қилган барча давлатларни Халқаро жиноий суд томонидан берилган ордер асосида Путин ва бошқа Россия фуқароларини ҳибсга олишга чақирди,

"Европа Иттифоқи Россия томонидан ноқонуний равишда кўчирилган барча украиналик болалар ва бошқа тинч аҳолининг тақдиридан чуқур хавотирда. Шунингдек, яна бир бор Россия ва Беларусни зудлик билан уларнинг Украинага хавфсиз қайтишини таъминлашга чақиради.

Украиналик болаларни ноқонуний депортация қилиш бўйича ҳарбий жиноят учун, жумладан, Путинга қарши ҳам Халқаро Жиноят суди томонидан ҳибсга олиш бўйича олтита ордер берилганини эслатиб ўтамиз", дейилади баёнотда.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!