Исроилнинг Ғазодаги қирғини: Исроил ҳужумлари Ғазо ва Ғарбий Соҳилда ўнлаб одамларни ўлдирди

A A A
Исроилнинг Ғазодаги қирғини: Исроил ҳужумлари Ғазо ва Ғарбий Соҳилда ўнлаб одамларни ўлдирди

Ғазо фуқаролик мудофааси хабарига кўра, пайшанба куни Исроилнинг Ғазо сектори бўйлаб бомбардимон қилишлари оқибатида камида 28 киши ҳалок бўлганидан сўнг, Исроилнинг Ғазо шаҳрига уюштирган икки ҳужумида 12 фаластинлик ҳалок бўлган.

Исроил аскарлари босиб олинган Ғарбий Соҳилдаги Қабатияни қамал қилмоқда.

Пайшанба куни камида 1200 бола Исроил аскарлари Қабатиядаги икки хил мактабни ўраб олишлари натижасида соатлаб қамалиб қолган.

Исроилнинг Ғазо сектори бўйлаб уюштирган зарбалари натижасида сўнгги 24 соат ичида камида 28 фаластинлик ҳалок бўлди, деб хабар бермоқда Ғазо фуқаролик мудофааси агентлиги.

Исроил кучларининг Ғазо шимолидаги Жабалиядаги уйни бомбалаши оқибатида биргина ҳужумда бир оиладан олти киши ҳалок бўлди. Шунингдек, уч нафар бола жароҳатланган.

Бу ҳақда Ал-Жазира мухбири Анас ал Шариф хабар бермоқда.

Исроилнинг Қабатияга бостириб кириши оқибатида қурбон бўлганлар сони ортиб бормоқда.

Фаластиннинг «Wafa» ахборот агентлиги хабарига кўра, Исроилнинг Ғарбий Соҳилда жойлашган Женин жанубидаги Қабатия шаҳрига бир неча соат давом этган ҳужуми натижасида камида етти киши ҳалок бўлган.

Фаластин Қизил Ярим Ой Жамияти экипажлари пайшанба куни тушдан кейин Исроил махсус кучлари томонидан қуршаб олинган уй ичидан эркакнинг жасадини олиб чиқди, деб хабар беради Wafa.

Пайшанба куни Исроил кучлари армия машиналари, жумладан бульдозерлар, шунингдек, қирувчи самолётлар ва учувчисиз самолётлар ёрдамида Қабатияга бостириб кирди.

Исроил кучлари шаҳарчадаги савдо мажмуаси яқинида машинани бомбалаши оқибатида камида бир киши ҳалок бўлди. Тўқнашувларда 11 фаластинлик ўқлардан яраланган, яна бири эса шаҳарга кираверишда отиб ўлдирилган.

Шунингдек, видеоларда Исроил аскарлари ўлган фаластинликларнинг жасадларини томлардан улоқтиргани қайд этилган.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!