Трамп «Исроилни яна буюк қиламан» деди
АҚШнинг собиқ президенти пайшанба куни 2024 йил ноябрь ойида бўлиб ўтадиган президентлик сайловлари учун ўз кампанияси томонидан уюштирилган тадбирда Қўшма Штатлар ва Исроил ўртасидаги муносабатлар ҳақида гапирди.
«Биз Исроилни яна буюк қилмоқчимиз», деди Трамп ва у ўзини «Исроилдаги энг машҳур одам» эканлигини ва «бош вазирликка номзодини қўйиши мумкин»лигини қўшимча қилди.
«Мени бош вазир бўлишимни хоҳлайсизми?» деб сўради у Вашингтондаги тадбирда йиғилганлардан.
Трамп, шунингдек, президентлиги даврида Исроилни қўллаб-қувватлагани, жумладан, АҚШ Қуддусни Исроилнинг пойтахти деб тан олгани ва ишғол қилинган Голан тепаликлари устидан Исроилнинг суверенитетини тан олгани ҳақида гапирди.
У, шунингдек, унга Исроил учун қилган «энг яхши иш»и Эрон ядровий битимини бекор қилгани айтилганини маълум қилди ва 2015 йилги келишувни «Исроил учун қилинган энг ёмон келишув» деб таърифлади.