Эронлик хакерлар Трамп кампаниясидан ўғирланган махфий маълумотларни ёз бошида президент Жо Байденнинг сайловолди кампаниясига юборган, дея хабар беради чоршанба куни АҚШ терговчилари.
Электрон почта хабарлари июнь ва июль ойларида «Байден кампанияси билан боғлиқ» шахсларга юборилган ва собиқ президент Трампнинг сайловолди кампаниясидан ўғирланган, оммавий бўлмаган материаллардан олинган кўчирмани ўз ичига олган. Бу ҳақда Миллий разведка, ФҚБ ва CИСА баёнотида айтилган.
Агентликларнинг таъкидлашича, эронликлар, шунингдек, июнь ойидан бери Трампнинг «оммавий бўлмаган» сайловолди ташвиқоти материалларини оммавий ахборот воситаларига тарқатишда давом этган.
Ўша пайтдаги Байден кампанияси эронликлар юборган маълумотларни қай даражада қабул қилган ёки ундан қанчалик фойдалангани номаълум.
20-22 декабрь кунлари Ўзбекистон ҳудудига нам ва совуқ ҳаво массалари кириб келиши кутилмоқда. Баъзи жойларда ёғингарчилик (ёмғир, қор) кузатилади, тоғ олди ва тоғли ҳудудларда кучли бўлиши мумкин.
Россияда шундай ҳудудлар борки, у ерда участка полиция инспекторлари лавозимларининг 90 фоизигача бўш, ва битта ходим тўққизта ходим ўрнига ишлашга мажбур бўлмоқда.
21 ноябрь куни Халқаро жиноят суди Ғазо секторида инсониятга қарши ва уруш жиноятлар содир этгани учун Исроил бош вазири Бинямин Нетаняҳу ва собиқ мудофаа вазири Йоав Галантни ҳибсга олишга ордер берди.
Россия ТИВ раҳбари ўринбосарининг фикрича, иттифоқ мамлакатлари совуқ уруш даврида қўлланилган мудофаа режаларига кўп жиҳатдан ўхшаш мудофаа режаларини қабул қилган.
Россия президенти Владимир Путиннинг Орешник ва Ғарб ҳаво мудофааси ўртасидаги «технологик дуэль» таклифи янги рус ракетасининг заиф томонлари ҳақидаги саволга жавоб бўлди.
The Washington Post газетасининг ёзишича, Кремль Украина масаласида муросага келишга тайёр эмас ва музокараларни фақат куч позициясидан олиб боришга интилмоқда.
Россия президенти Владимир Путин Россия махсус хизматлари Украинага Россияда «террорчилик ҳужумлари» қилиш имконини берган «энг оғир хатолар»га йўл қўйганини айтди.
Президент Владимир Путиннинг таъкидлашича, Россия кучлари Украинадаги асосий мақсадлари сари олға интилмоқда ва ҳар куни муҳим ҳудудларни қўлга киритмоқда.
“Тошкент-АЭРО” ихтисослаштирилган божхона комплекси ходимлари таркибида кучли таъсир қилувчи моддалар бўлган оздирувчи қаҳва маҳсулотларининг республикамиз ҳудудига олиб кирилиши ва ички ҳудуддаги яширин айланмасига чек қўйишди.