Украинада давлат хизматчилари ва ҳарбий хизматчиларга расмий қурилмаларда Telegram'дан фойдаланиш тақиқланди

Украинада давлат хизматчилари ва ҳарбий хизматчиларга расмий қурилмаларда Telegram'дан фойдаланиш тақиқланди

Бундай қарор Украина Миллий хавфсизлик ва мудофаа кенгаши томонидан қабул қилинди. Шунингдек, хавфсизлик ва мудофаа сектори ҳамда муҳим инфратузилма корхоналари ходимларига ҳам мессенжердан фойдаланиш тақиқланди. Истиснолар хизмат вазифаларида мессенжердан фойдаланиш кераклиги кўрсатилган шахслар учун қўлланилади.

"Мен ҳар доим сўз эркинлиги тарафдори бўлганман ва буни ҳимоя қилганман, лекин Telegram — сўз эркинлиги масаласи эмас, бу миллий хавфсизлик масаласи", деди Украина ҳарбий разведкаси раҳбари Кирилл Буданов Миллий хавфсизлик ва мудофаа кенгаши йиғилишида.

Украина разведка хизматлари маълумотларига кўра, Россия томони мессенжердан киберҳужумлар ва фишинг, фойдаланувчиларнинг геолокациясини олиш ва аниқ ҳужумлар учун фойдаланмоқда.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!