“Европа Иттифоқи миграция таҳдиди туфайли парчаланиб кетиши мумкин” — Польша ички ишлар вазири ўринбосари

“Европа Иттифоқи миграция таҳдиди туфайли парчаланиб кетиши мумкин” — Польша ички ишлар вазири ўринбосари

Миграция назорати масаласи ҳал этилмаса, Европа Иттифоқи 10-15 йил ичида парчаланиши мумкин. Бу ҳақда Польша ички ишлар ва маъмурият вазири ўринбосари Мачей Душик маълум қилди.

“Агар миграцияни назорат қила олмасак, Шенген парчаланиб кетади. Агар Шенген парчаланса,Европа Иттифоқининг мавжудлигини қўллаб-қувватловчи далиллар камроқ бўлади. Бу кейинги 10-15 йил учун жуда реал сценарий”, — деди у.

Унинг сўзларига кўра, яқинда қабул қилинган ЕИ миграция пактига ўзгартиришлар киритилмаса, айрим аъзо давлатларнинг ички чегараларида чегара назорати жорий этилиши мумкин.

“Бу Шенген зонасини ҳимоя қилиш йўлидаги биринчи қадам бўлиши мумкин”, — дея қўшимча қилди Макей Душик.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!