Еврокомиссия Украинага ёрдам сифатида яна 2,5 миллиард евро ажратди

Еврокомиссия Украинага ёрдам сифатида яна 2,5 миллиард евро ажратди

Еврокомиссия Украинага 2,5 миллиард евро миқдоридаги ёрдамнинг навбатдаги транши ажратди, деди Еврокомиссия раҳбари Урсула фон дер Ляйен.

"Биз 2023 йил учун мунтазам молиялаштириш билан 18 миллиард евро ажратишни режалаштирмоқдамиз. Шошилинч таъмирлаш ва тез тикланиш учун, бу мамлакатни кейинги реконструкция қилишга ёрдам беради", деб ёзди у твиттерда. "Биз Украинани қанча вақт керак бўлса, шунча қўллаб-қувватлаймиз", дея қўшимча қилди фон дер Ляйен.

Кейинроқ Украина президенти Владимир Зеленский Twitter'да европалик ҳамкорларга ёрдам учун миннатдорчилик билдирди.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!