Эстониянинг Россия Федерациясидаги элчиси қароргоҳини тарк этди

Эстониянинг Россия Федерациясидаги элчиси қароргоҳини тарк этди

Эстониянинг Россиядаги элчиси Маргус Лайдре сешанба куни эрталаб ўз қароргоҳини тарк этди, деб ёзади Россия давлат идоралари. Бу мамлакатлар ўртасидаги дипломатик алоқалар даражаси вақтинча ишончли вакил даражасига туширилганини англатади.

Ушбу дипломатик можаро жорий йил январь ойининг биринчи ярмида бошланган. 11 январда Эстония Москвадан Россия элчихонаси ходимлари сонини қисқартиришни талаб қилди. Эстония Ташқи ишлар вазирлиги шу тариқа Эстониянинг Москвадаги элчихонаси ходимлари сони билан тенглик таъминланишини таъкидлади.

Россия-Украина уруши бошланганидан бери Эстония Москва билан икки томонлама муносабатларни минимал даражага туширди, Нарва ва Тартудаги Россия консулликларини ёпди ва уч рус дипломатини қўпорувчилик айби билан чиқариб юборди. Россия ҳам айни шаклда жавоб берди.

Латвиянинг ҳам Россия билан муносабатлари чигал фазага кирган. Россия Федерациясининг ушбу мамлакатдаги элчисига 24 февралгача мамлакатни тарк этиш буюрилган.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!