Америкалик журналист Такер Карлсоннинг айтишича, мудофаа бюджети кескин оширилиши Вашингтоннинг глобал урушга тайёрланаётганидан далолат беради.
У шунингдек, АҚШнинг Венесуэладаги операциясини мамлакатнинг империяга айланиб бораётганининг белгиси деб атади.
Карлсон, шунингдек, Россия АҚШ учун ҳал қилувчи аҳамиятга эга эканини таъкидлади "Москва билан тўғридан-тўғри тўқнашув шароитида Қўшма Штатлар жаҳон урушида омон қололмайди".
Карлсоннинг фикрича, АҚШ мудофаа бюджетининг бундай кўпайиши учун бошқа сабаблар йўқ.
"Тўғри кутиш керак ва барча белгилар шуни кўрсатадики, тез орада бизни катта уруш кутмоқда, жуда тез. Ўйлайманки, ҳамма буни кутмоқда, гарчи бу содир бўлмаслигига умид қилишса-да, биз шу йўналишда кетаётганимиз аниқ... Кечирасиз," - деди у.
Ижтимоий тармоқларда "Кийим-кечак дўкони рекламаси одоб-ахлоқ меъёрларига мос келмайдиган тарзда жойланиб, миллий ва оилавий қадриятларга зид образ ва ибораларда берилгани...” жамоатчилик томонидан кўплаб муҳокамаларга сабаб бўлмоқда.
Саудиялик машҳур спорт журналисти ва телебошловчи Валид Ал Фараж "Ал Наср" ҳужумчиси Криштиану Роналдунинг охирги вақтлардаги хатти-ҳаракатларига кескин муносабат билдирди.
Янцзи дарёсида барпо этилган “Уч дара” (Санся) тўғони бугунги кунда дунёдаги энг кучли ГЭС сифатида тан олинган. Унинг узунлиги 2300 метрдан ортиқ, баландлиги эса 181 метрни ташкил этади.
АҚШ молия вазири, шунингдек, Россияга қарши янги санкцияларнинг жорий этилиши Украина бўйича музокараларнинг қай йўсинда боришига боғлиқлигини қўшимча қилди.
Учрашувда Ўзбекистон ва Қозоғистон ўртасида олий даражадаги ўзаро ишонч ва яқин мулоқотга асосланган муносабатлар анча жадал ривожланиб бораётгани мамнуният билан қайд этилди. Қувонарлиси, 2025 йил икки томонлама ҳамкорлик учун муҳим ва самарали босқич бўлди.
Кубада жиддий ёқилғи танқислиги кузатилмоқда ва таъминот тўлиқ тўхтаса, орол инфратузилмаси учун ҳалокатли оқибатларга олиб келиши мумкин, деб ёзади The Guardian.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Туркия Республикасига расмий ташрифи доирасида мамлакатимиз Биринчи хоними Зироат Мирзиёева Туркия Биринчи хоними Эмине Эрдоған билан биргаликда “Анқара Палас” музейи билан танишди.