Эрон жануби-ғарбидаги Лордеган ва Бахтиёр шаҳарларида хавфсизлик кучларига қарши намойишчиларнинг қуролли ҳужуми оқибатида 2 киши ҳалок бўлди, 30 киши яраланди.
Бу ҳақда Эроннинг Fars ахборот агентлиги хабар берди.
Қайд этилишича, намойишлар авжига чиққан пайтда бир неча киши полицияга қарата ўқ узишни бошлаган. Агентлик маълумотларига кўра, намойишчилар бир қанча ҳукумат биноларига ҳам зарар етказган.
Эрон ҳукумати аввалроқ аҳолининг норозилик намойиш қилиш ҳуқуқини тан олишини билдирган, бироқ улар тартибсизликларга айланмаслиги кераклигини таъкидлаган.
Эронда миллий валютанинг қадрсизланиши туфайли 2025 йил декабрь ойи охирида намойишлар бошланган. Шундан сўнг Эрон Марказий банки раҳбари Муҳаммад Фарзин истеъфога чиқди. Янги губернатор этиб Абдулносир Хемматий тайинланди.
Эроннинг бир қанча шаҳарларида норозилик намойишлари полиция билан тўқнашувларга айланиб, ҳукуматга қарши шиорлар билан кечди. Намойишлар чоғида ўнлаб одамлар ҳалок бўлди.
Ижтимоий тармоқларда "Кийим-кечак дўкони рекламаси одоб-ахлоқ меъёрларига мос келмайдиган тарзда жойланиб, миллий ва оилавий қадриятларга зид образ ва ибораларда берилгани...” жамоатчилик томонидан кўплаб муҳокамаларга сабаб бўлмоқда.
Саудиялик машҳур спорт журналисти ва телебошловчи Валид Ал Фараж "Ал Наср" ҳужумчиси Криштиану Роналдунинг охирги вақтлардаги хатти-ҳаракатларига кескин муносабат билдирди.
Янцзи дарёсида барпо этилган “Уч дара” (Санся) тўғони бугунги кунда дунёдаги энг кучли ГЭС сифатида тан олинган. Унинг узунлиги 2300 метрдан ортиқ, баландлиги эса 181 метрни ташкил этади.
Учрашувда Ўзбекистон ва Қозоғистон ўртасида олий даражадаги ўзаро ишонч ва яқин мулоқотга асосланган муносабатлар анча жадал ривожланиб бораётгани мамнуният билан қайд этилди. Қувонарлиси, 2025 йил икки томонлама ҳамкорлик учун муҳим ва самарали босқич бўлди.
Кубада жиддий ёқилғи танқислиги кузатилмоқда ва таъминот тўлиқ тўхтаса, орол инфратузилмаси учун ҳалокатли оқибатларга олиб келиши мумкин, деб ёзади The Guardian.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Туркия Республикасига расмий ташрифи доирасида мамлакатимиз Биринчи хоними Зироат Мирзиёева Туркия Биринчи хоними Эмине Эрдоған билан биргаликда “Анқара Палас” музейи билан танишди.