Nestle компанияси эҳтимолий цереулид токсини хавфи сабаб айрим болалар озуқаси маҳсулотларини Ўзбекистонда ихтиёрий равишда қайтариб олишни эълон қилди. Қарор глобал қайтариб олиш жараёни доирасида, эҳтиёт чораси сифатида қабул қилинган.
Токсин ташқи таъминотчи етказиб берадиган арахидон кислотаси таркибида бўлиши мумкин. У ўткир заҳарланишга олиб келиб, кўнгил айниши, қусиш ва қорин оғриғини келтириб чиқаради.
Қайтариб олиш қуйидаги маҳсулотларнинг айрим партияларига тегишли:
➖ NAN 1 OPTIPRO;
➖ NAN 2 OPTIPRO;
➖ NAN Kislomolochniy (0–12 ой);
➖ NAN Supreme (0–12 ой);
➖ ALFARE Amino.
Кеча Россия ҳам сотувни тўхтатган эди.
Nestle регулятор органларни хабардор қилган. Қайд этилган партияларни харид қилган истеъмолчилар маҳсулотни белгиланган тартибда қайтариши мумкин. Бошқа партиялар ва Nestle’нинг бошқа болалар озуқаси маҳсулотларига бу қарор тегишли эмас.
Ижтимоий тармоқларда тарқалган маълумотларга, шунингдек, мамлакат ичидаги исмини ошкор қилишни истамаган манбалар Тожикистон Республикаси Президенти Имомали Раҳмоннинг вафотини тасдиқлади.
Шунингдек, Трамп Эронга ким раҳбар бўлишини исташи ҳақидаги саволга жавоб берар экан, кўриб чиқилган номзодларнинг аксарияти аллақачон ҳалок бўлганини таъкидлаган.
Туркия ижтимоий тармоқларда Бирлашган Араб Амирликлари Эронга ҳужум қилган тақдирда, "БААдаги ҳар қандай жой Туркия учун қонуний нишонга айланади" деган маълумот тарқалди
Президент Шавкат Мирзиёев 3 март куни аёллар ва болалар ҳуқуқларининг ҳимоясини янада кучайтириш, уларга нисбатан тазйиқ ва зўравонликнинг олдини олиш юзасидан таклифлар ҳамда янги ташаббуслар билан танишди.
2021-2025 йиллар давомида мазкур шахс интернет орқали ўзбекистонлик фуқаролар билан мулоқотга киришиб, уларни криптовалюта кўринишида пул маблағлари юборишга даъват қилди
"АҚШ Эронга қарши кенг қамровли уруш бошлаши эҳтимоли бор, мен уларнинг ҳудудига қуруқлик қўшинларини юборишим мумкин, буни истисно қилмайман", — деди АҚШ президенти.
Islamic Revolutionary Guard Corps (ИИҚК) маълум қилишича, Эрон сўнгги 48 соат ичида АҚШ ва Исроилга қарашли 60 та стратегик нишон ҳамда 500 та ҳарбий объектга ҳужум қилган.
Франция президенти Эммануэл Макрон 2026 йилда мамлакат янги гипертовушли ракеталарни ишлаб чиқиш дастурини ишга туширишини эълон қилди. Лойиҳа Буюк Британия ва Германия билан биргаликда амалга оширилиши режалаштирилган.