Бугун, 8 январь куни Ўзбекистон Республикаси прокуратура органлари ходимлари куни муносабати билан тантанали тадбир ташкил этилди.
Тадбирда Ўзбекистон Республикаси Президентининг матбуот котиби Шерзод Асадов Давлатимиз раҳбари Шавкат Мирзиёевнинг прокуратура органлари ходимлари ва фахрийларига йўллаган байрам табригини ўқиб эшиттирди.
Қутловда сўнгги йилларда прокуратура органлари фаолиятини ислоҳ қилиш борасида амалга оширилган ишлар натижасида тизимнинг халққа янада яқинлашгани, инсон қадри, ҳуқуқ ва эркинликлари ҳамда қонуний манфаатларни бевосита жойларда таъминлайдиган самарали институтга айлангани алоҳида таъкидланди.
Эслатиб ўтамиз, куни кеча Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонига мувофиқ прокуратура органлари ходимларидан бир гуруҳи орден ва медаллар билан тақдирланган эди. Бугунги тантанали тадбирда Президент Администрацияси раҳбарининг ўринбосари Нодира Ҳакимова ушбу юксак давлат мукофотларини топширди.
Эрон Олий Миллий Хавфсизлик Кенгаши котиби Али Ларижоний АҚШ ва Исроил ҳужуми бошланганидан бери ҳеч бир мусулмон давлати Эронга ёрдам бермаганини айтди.
Электр энергиясидан ноқонуний фойдаланганлик ҳолати бўйича расмийлаштирилган далолатнома юзасидан ҳисобланган жами 1,8 млрд сўм жарима суммасини 210 млн сўмга тушириб бериш эвазига 10 минг АҚШ доллари талаб қилади.
Терговчиларнинг сўзларига кўра, ҳибсга олинган шахснинг кўрсатмалари билан тасдиқланганидек, у жасадни вақтинча балконда яширган, ўзига хос ҳидни қўшниларига каптар боқиш орқали боғлаган, шундан сўнг қолдиқларни маиший чиқиндиларни йиғиш тизими орқали йўқ қилган.
Аёл Туркия фуқароси бўлган шахс билан шаръий никоҳ асосида турмуш қурган, бироқ ушбу никоҳ расмий тартибда қайд этилмаган. Никоҳ маросими Наманган вилоятининг Чуст туманида ўтказилган.
Буюк Британиянинг Ўзбекистондаги собиқ элчиси Крейг Мюррейнинг айтишича, АҚШ ва Исроилнинг Эронга қарши ҳарбий операцияси тўлиқ муваффақиятсизликка учраган.
Буюк Британия бош вазири Кир Стармер Politico нашрига берган интервьюсида Эрон томонидан тўсиб қўйилган Ҳўрмуз бўғозини очиш осон бўлмаслигини маълум қилди.