Каттақўрғон туманида Мажбурий ижро бюроси томонидан хатланган автокран аукцион савдолари орқали сотилиб, тушган маблағ қарздорнинг банк олдидаги мажбуриятларини қоплашга йўналтирилди.
Фуқаролик ишлари бўйича Каттақўрғон туман судининг 25.04.2024 йилдаги ижро варақасига асосан, Бюронинг Каттақўрғон туман бўлими иш юритувига жавобгар «О.R» Х/К ва «М.MМ» Н/М.га нисбатан ижро ҳужжати келиб тушган.
Жавобгарлардан даъвогар — «Ўзсаноатқурилишбанк» АТБ фойдасига 321 минг АҚШ доллари миқдоридаги қарз ундирилиши белгиланган.
Белгиланган муддатда қарздорлар томонидан мажбуриятлар бажарилмаганлиги сабабли, тезкор ижро тадбирлари давомида 2019 йилда ишлаб чиқарилган XCMG QY55KC русумли автокран давлат ижрочилари томонидан аниқланиб, қонун талабларига мувофиқ хатланди ва аукцион савдоларига чиқарилди.
Натижада мазкур автокран аукцион орқали 2 328 миллион сўмга сотилиб, тушган маблағ қарздорларнинг мажбуриятларини қоплашга йўналтирилди.
Спорт вазирлиги, Миллий Олимпия ва Паралимпия қўмиталари раҳбарияти футбол бўйича Ўзбекистон миллий терма жамоаси ва Англиянинг “Манчестер Сити” клуби ўйинчиси Абдуқодир Ҳусанов ҳамда отаси билан учрашиб, унинг яқин даврдаги режалари хусусида суҳбатлашди.
«Реал Мадрид» мухлислари ҳужумчи Килиан Мбаппени мавсумнинг ҳал қилувчи палласида Италияда севгилиси билан ҳордиқ чиқараётгани учун кескин танқид қилишди.
Ушбу огоҳлантириш Доналд Трампнинг Теҳрон томонидан воситачи Покистон орқали тақдим этилган янги тинчлик таклифидан қаноатланмагани ҳақидаги сўзларидан кейин пайдо бўлди
Терговга қадар текширув давомида аниқланишича, жорий йилнинг февраль ойида ички ишлар органлари томонидан МЧЖ билан боғлиқ фирибгарлик ҳолати бўйича жиноят иши қўзғатишни рад этиш тўғрисида қарор қабул қилинган
Айни дамда ҳолат Сурхондарё вилояти Экология бош бошқармаси Экополиция ходимларидан иборат ишчи гуруҳ томонидан ва бошқа тегишли ташкилотлар билан бирга воқеа жойига чиққан ҳолда ўрганилмоқда.
Дональд Трамп Италия ва Испаниядан норози эканини билдириб, ушбу давлатлардаги АҚШ ҳарбий контингентини олиб чиқиш масаласини кўриб чиқиш билан таҳдид қилди.
Маълумотларга кўра, ҳодиса Ролпа туманидаги Джалджала ҳудудида содир бўлган. Автомобил Шарқий Рукумдан келаётган зиёратчиларни олиб кетаётган бўлган ва тоғли ҳудудда йўлдан чиқиб, тахминан 800 метр баландликдан қулаган.
2026 йил 27 апрель куни Туркий Маданият ва Мерос Жамғармаси Президенти, профессор Актоти Раимқулова хонимнинг Туркиянинг Газиантеп шаҳрига амалга оширган хизмат сафари доирасида Газиантеп Катта Шаҳар ҳокими Фотма Шаҳин хоним билан учрашув бўлиб ўтди.
Ушбу моддага кўра, қасддан баданга оғир шикаст етказиш жабрланувчининг ўлимига сабаб бўлса, 8 йилдан 10 йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланиши қайд этилган.